Спорт мусабақаси ғолиблари

 2024 йил 16 август куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси  Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб вилоят Тармоқ касаба уюшмалари ходимлари ўртасида   футзал(минифутбол) бўйича “Касаба уюшмалари кўчма кубоги” мусобақаси ўтказилди.Ушбу спорт мусобақасида асосан Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси таркибидаги касаба уюшмалари ходимларидан ташкил топган Ўзбекистон транспорт , йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси  Жиззах вилоят  Кенгаши жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллаб , Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг кўчма Кубогини қўлга киритди.

        Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг спортнинг футзал бўйича кўчма Кубогини қўлга киритишда фаоллик кўрсатиб фахрли биринчи ўринни эгаллаган Ўзбекистон транспорт , йўл ва капитал қурилиш , қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси  Жиззах вилоят Кенгаши  “Касаба уюшмалари кўчма кубоги”ни,  Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитасининг  футзал жамоаси аъзолари қимматбаҳо эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан моддий рағбатлантирилди.

Print Friendly, PDF & Email