“Сувчилар куни” нишонланди

Бугун, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгашининг  бошланғич касаба уюшма ташкилоти – “Наманган сув таъминоти” АЖ шаҳар бўлими “Курашхона сув иншоотида” сувчилар куни муносабати билан хайрли тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Наманган шаҳар ҳокими Анваржон Отаходжаев, “Наманган сув таъминоти” АЖ раҳбари Мухторжон Ходжиев, Нуроний жамғармаси Наманган шаҳар бўлими раиси Анваржон Насриддинов ва соҳада кўп йиллар меҳнат қилган нуронийлар ҳамда барча ходимлар иштирок этди.

Тадбир доирасида самарали меҳнат қилиб келаётган бир қатор фидоий соҳа вакиллари Наманган шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Бу каби тадбирлар вилоятимизнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Print Friendly, PDF & Email