Бугун 30 апрел 2025 йил Ўзбекистон касаба уюшмалари Федераиясининг Сурхандарё вилояти кенгашида 28 апрел «Бутунжахон меҳнатни муҳофаза қилиш куни» га бағишланган»Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи иш жойида сунъий интелект ва рақамлаштиришнинг роли» мавзусида давра суҳбати утказилди.. Ушбу давра суҳбатида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташкилий ишлар булим мудири ўринбосари Самарбеков Равшан Юлдашевич иштирок этди.Суҳбатга касба уюшмасига аъзо барча ташкилотлардан иштирокчи вакиллар қатнашди. Маърузачилар меҳнат муҳофазасига тегишли долзарб мавзуларда маъруза қилишди. Суҳбат қизиқарли ва баҳсларга бой тарзда утди. Суҳбат сўнгида меҳнат муҳофазаси бўйича ўтказилган танлов ғолиблари тақдирландилар .Тармоқ касаба уюшмамизга тегишли «Термиз Дарё порти» МЧЖ корхонаси ходими Бадалов Даврон Ахатович «Энг яхши меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги инспектори» номинацияси бўйича фахрли 1 ўринни қўлга киритди ва қимматбаҳо совға фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.



Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: