“11 ноябр – Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси куни” байрами муносабати билан “Кварц” акциядорлик жамиятида кўп йиллар самарали меҳнат қилиб келаётган ҳамда ёш фаол ишчи-ходимларидан 40 нафарига “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида Фарғона вилоятининг кўҳна Марғилон, Риштон ва Қўқон шаҳарларига саёҳат ташкилланди.
Даставал Марғилон шаҳридаги “Ёдгорлик фабрикаси” Давлат музейига ташриф буюриб, пилладан тола ишлаб чиқиш, буёқ ишлаб чиқаришнинг табиий ва кимёвий усуллари, толани бўяш ва ундан турли нақшлар акс этган ҳолда атлас, адрас ва гилам тўқишнинг турли усуллари жараёни билан танишдилар.
Қўқон шаҳар марказидаги “Беназир” ресторанида тушлик ташкил этилди. Қўқон шаҳридаги “Худоёрхон ўрдаси” маданий тарих музейида хон ўрдаси қурилиши, қурилиш архитектурасининг ўзига хослиги, пештоқлардаги ёзувлар мазмуни, музей экспонатлари билан бирга хон даврида Қўқон аҳолисининг турмуш тарзи билан яқиндан танишдилар. Тадбир сўнгида, саёҳатчилар Риштон шаҳрига олиб борилиб, музейларга саёҳат қилинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: