Жорий йилнинг 23 январ куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Самарканд вилоят кенгаши катта мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари раислари иштирокида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказишга бағишланган семинар ташкил этилди. Ушбу семинарда тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашидан Ш. Неъматов, вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Р. Абдуллаева ҳамда тармоқ раҳбари К. Бабаев иштирок этдилар.

Семинар давомида иштирокчиларга “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом” талаблари асосида ҳисобот-сайлов конференцияларини ўтказиш тартиби, қўмита аъзоларини сайлаш жараёни, ҳужжатларни расмийлаштириш, комиссия аъзоларининг вазифалари ва дублёрлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди


Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: