Тармоқ касаба уюшмасининг Бухоро вилояти ҳудудий кенгашининг хисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

2025 йил 21 май куни Ўзбекистон  транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Бухоро вилоят кенгаши Ҳисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ҳисобот сайлов конференциясида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош юристи Лола Кадировна Нишонова, Касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши раиси  ўринбосари Бешимов Ҳамид Саидович, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши раиси Д.Камилова, тармоқ масъуллари ва   бошланғич касаба уюшма раислари, 51 нафар делегатлар иштирок этишди.  Конфренцияда Вилоят кенгаши раиси Д. Камилова ва тафтиш камисиясининг хисоботлари тингланди. Конференция делегатлари томонидан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгашининг 2020 йил май ойидан 2025 йил май ойигача бўлган даврдаги фаоляти  қониқарли деб топилди. Ҳисобот -сайлов  конференцияси делегатлари томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси  Бухоро вилоят кенгаши  раислигига 100 фоиз овоз билан Камилова Дилбар Ҳакимовна қайта сайланди. Сайлов шаффофлик асосида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email