2025 йилнинг 8 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти Кенгашининг ҳисобот-сайлов V Конференцияси Низом ва Устав талаблари асосида ўтказилди.
📌Ҳисобот-сайлов конференцияси ишида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташкилий ишлар бўлими мудири ўринбосари Ихтияров Жахонгир Умарович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилоят кенгаши раиси Тоғаева Назира Маманазаровна, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Неъматов Шерзод Сирожиддин ўғли таклиф этилди.

📌Конференция ишида 31 нафар делегатлар, тафтиш комиссияси аъзолари иштирок этдилар.
📌Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилояти Кенгашининг 2020-2025 йиллар мобайнидаги фаолияти якунларига қониқарли баҳо берилди, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлаб олинди. Келгусидаги ишчи-ходиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

📌Тармоқ касаба уюшмаси вилоят кенгаши раислигига сайлов муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

📌Яширин овоз бериш натижаларига кўра Юлдашева Наргиза Икрамовна кўпчилик овоз билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят Кенгашининг раиси этиб такроран сайланди.
📌Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Навоий вилоят Кенгаши таркиби сайланиб, кун тартибидаги қолган сайловлар ҳам очиқлик, шаффофлик асосида ўтказилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: