Тармоқ касаба уюшмасининг Хоразм вилоят ҳудуддий кенгашининг хисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

2025 йил 29 май куни Ўзбекистон  транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят кенгашининг Ҳисобот —  сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Ҳисобот сайлов конференциясида Ўзбекистон агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Бозоров Тухтамурод Шарипович,  Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши бош юрисконсультант Нишонова Лолахон Кадиралиевна, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят кенгаши раиси Курбанбаева Гулсара Ахмедовна, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Хоразм вилоят кенгаши раиси маслахатчиси Жаббаров Равшан Шоназарович, 40 нафар делегатлар иштирок этишди.  Конфренцияда Худудий вилоят кенгаши раиси Я.Эгамов ва тафтиш камисиясининг хисоботлари тингланди. Конференция делегатлари томонидан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Хоразм вилоят кенгашининг 2020 йил июнь ойидан 2025 йил май ойигача бўлган даврдаги фаолияти  қониқарли деб топилди. Ҳисобот — сайлов  конференцияси делегатлари томонидан ёпиқ овоз бериш йўли билан Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси  Хоразм вилоят кенгаши  раислигига 55% фоиз овоз билан Эгамов Якуббай Мадримович  қайта сайланди. Сайлов шаффофлик асосида ўтди.

Print Friendly, PDF & Email