Тармоқ касаба уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий кенгашининг хисобот сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба уюшмаси  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгашида  ҳисобот-сайлов V Конференцияси булиб утти.

2025 йилнинг 14 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба уюшмаси  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгашининг ҳисобот-сайлов V Конференцияси Низом ва Устав талаблари асосида ўтказилди.

   Ҳисобот-сайлов конференцияси ишида Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба уюшмаси    Республикаси Кенгашиниг ўринбосари  Б.Фазылович, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши раисининг Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Н.Алиев таклиф этилди.

 Конференция ишида 21 нафар делегатлар, тафтиш комиссияси аъзолари иштирок этдилар.

 Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба уюшмаси  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгашининг 2020-2025 йиллар мобайнидаги фаолияти якунларига қониқарли баҳо берилди, тафтиш комиссиясининг ҳисоботи тасдиқлаб олинди. Келгусидаги ишчи-ходиларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларини ҳимоя қилиш борасида устувор вазифалар белгилаб олинди.

   Тармоқ касаба уюшмаси худидий  кенгаши раислигига сайлов муқаррар равишда муқобиллик асосида, яширин овоз бериш йўли билан ўтказилди.

   Яширин овоз бериш натижаларига кўра Палуаниязова Гулмира Турганбаевна  кўпчилик овоз билан Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба уюшмаси  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгашининг раиси этиб такроран сайланди.

    Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари  касаба уюшмаси  Қорақалпоғистон  Республикаси Кенгаши таркиби сайланиб, кун тартибидаги  қолган сайловлар ҳам очиқлик, шаффофлик асосида ўтказилди

Print Friendly, PDF & Email