Тармоқ касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши ўқув-семинар ўтказди

16 январь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши хизматидаги 80 дан ортиқ корхона, ташкилот ва муассасалари касаба уюшма раислари ва фаоллари иштирокида Тошкент метрополитени ДУК залида 2025 йилда ўтадиган ҳисобот сайлов йиғилишлари бўйича ўқув семинар ўтказилди.

Йиғилишни тармоқ Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х.Сайдалиев очиб қатнашчиларни таништирди. Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустиряси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўйича мутахассиси Ш.Неъматов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Тошкент шаҳар Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мутахассиси В.А.Шулятниковалар сўзга чиқиб ўзбек ва рус тилларида ҳисобот сайловларни тайёрлаш ва ўтказиш бўйича тушунтириш бердилар.

Иштирокчиларга бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот – сайлов йиғилишларини ўтказиш юзасидан тавсиялар китобча тариқасида тарқатилди. Йиғилиш қизғин ва мазмунли ўтди. Сайловлар бўйича саволларга тегишли жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email