Тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

Бугун 2022 йил 07 ноябр куни Самарқанд давлат архитектура — қурилиш институтида «11-ноябр Ўзбекистон касаба уюшмалари куни» муносабати билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Самарқанд вилоят кенгаши раиси К.Н.Бабаев, Институтнинг Проректорлари Х.Т.Буриев, Ш.Х.Узоков, А.Х.Ражабов ва Бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси А.М.Ахунжанов ҳамда профессор-ўкитувчилар иштирок этди. Институт Ректорига Республика кенгаши раисининг ташакурномаси ва “Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис фаолияти” номинацияси бўйича Республикада Самарқанд вилояти  Автомобиль йўллари Бош бошқармаси мутахассиси Обидов Султонхон Собитхон ўғли 1 ўринни олганлиги учун қимматбаҳо совғалар топширилди. Шунингдек, Самарқанд давлат архитектура — қурилиш институти бошланғич касаба уюшма қўмитаси томонидан бир груҳ профессор-ўкитувчиларга ҳам қимматбаҳо совғалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email