Янгиланаётган Конституция юртимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлиги ривожига хизмат қилиши, унда энг аввало “Инсон қадри учун” ғояси устувор йўналиш сифатида белгиланган.
Термиз архитектура ва қурилиш техникумида мамлакатимиз янгиланаётган Конституциясининг лойиҳасини аҳоли ўртасида кенг тарғиб қилиш, унинг мазмун-моҳиятини фуқароларга тушунтиришга бағишланган семинар ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Б.Мардаев иштирок этиб, иштирокчиларга Ўзбекистоннинг янгиланаётган Конституцияси ва унга киритилаётган ўзгартишлар ҳақида батафсил маълумот берди ва барчани 30-апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: