Жорий йилнинг 29 апрел куни Тошкент давлат транспорт университети жамоа аъзоларининг умумий йиғилиши ва “Раҳбар ва ёшлар” шиори остида учрашув “”бўлиб ўтди. Учрашувда университет ректори О.Қ. Абдурахманов, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Б.Ф. Султонов, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар билан ишлаш бўйича бош мутахассисиШ.С. Неъматов, Тошкентшаҳар ҳудудий кенгаши раиси Ҳ.К. Сайдалиев, турли факультет ва бўлимлардан умумий йиғилишга сайланган делегатлар,факултет ёшлари, таклиф этилганлар ҳамда касаба уюшма фаоллари иштирок этди.
Йиғилиш кун тартибида 2020-2022 йиллар учун қабул қилинган “Жамоа шартномаси” мажбуриятларининг 2021 йил давомида иш берувчи томонидан бажарилиши, муассаса касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти ва иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ижтимоий шерикчилик асосида амалга оширган ишларини муҳокама этиш масалалари жой олди. Муассаса ишчи-ходимлари ва профессор-ўқитувчиларининг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида “Жамоа шартномаси”да назарда тутилган қулайликлар, шунингдек муассасада меҳнат фаолиятни олиб бораётган хотин-қизлар ва ёш мутахассислар учун қонуний асосларга кўра берилган қўшимча имтиёзлар ҳамда улар ижросининг таъминланиши ҳисоботда батафсил келтириб ўтилди.
Касаба уюшма қўмитасининг ҳисобот давридаги фаолияти, жамоа аъзоларининг меҳнатга оид муносабатларини тартибга солиш хусусида олиб борган ишлари, ишчи-ходимлар ва профессор-ўқитувчиларнинг ишдан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида амалга оширилган маданий-маърифий тадбирлар, жамоа аъзоларининг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларни қўллаб-қувватлаш йўлида ўтказилган турли спорт тадбирлари ҳақида қўмита раиси томонидан ахборот берилди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оила вакилларига кўрсатилган моддий-маънавий ёрдам, касаба уюшма аъзолари ва уларнинг оила аъзоларининг яхши дам олишлари учун яратилган шарт-шароитлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.
Иш берувчи ва касаба уюшма қўмитасининг ижтимоий шерикчилик асосида олиб борган ишлари ҳақида гапирилиб, “Жамоа шартномаси”нинг айрим бажарилмай қолган бандлари, фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар ҳақида йиғилиш сўнггида ўзаро мунозаралар бўлиб ўтди. Мунозаралар якунида томонлар келгусида “Жамоа шартномаси” бандларини тўлақонли равишда бажарилишига эришиш, ушбу ҳужжатга жамоа аъзоларининг манфаатлари йўлида янада кўпроқ бандлар киритиш масалалари юзасидан умумий йиғилиш қарорини қабул қилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: