2025 йил 18 март куни «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ «1-Автобус саройи» филиалида касаба уюшма ташкилотнинг ҳисобат-сайлов йиғилиши ўтказилди. Бунда Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х.Сайдалиев иштирок этдилар. Йиғилишда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида кун тартибидаги 2020 йил март ойидан 2025 йил март ойи оралиғида бажарилган ишлар бўйича иш берувчи, касаба уюшмаси қўмитаси раиси ва тафтиш комиссияси ҳисоботлари эшитилди. Ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга тегишли баҳолар берилди. Шунингдек бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Кўрсатилган иккита номзодлардан О.Мирзаева номзоди меҳнат жамоаси томонидан бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар мухокама қилиб олиниб, кўтарилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб берилгандан сўнг келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.



Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: