Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан Халқаро қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Конфедерацияси ўзаро ҳамкорлик алоқаларини амалга ошириб келмокда.
2024 йилнинг 9-13 октябрь кунлари Душанбе шахрида Халқаро қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Конфедерациясининг навбатдаги йиғилиши ўтказилиши белгиланди ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарияти ва касаба уюшмаси фаоли таклиф этилди.
Халқаро қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Конфедерациясининг навбатдаги йиғилишида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Султонов Баходир Фазилович ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош мутахассиси Шарипов Азиз Раупович иштирок этди.
Мазкур йиғилишда Халқаро қурилиш ашёлари саноати ходимлари касаба уюшмаси Конфедерацияси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: