Хожели туманида ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди

2025 йилнинг 11 март куни Хожели тумани 2-сонли политехникумида  жамоа шартномасининг 2024 йилги бажарилиши бўйича меҳнат жамоасининг, шунингдек,  касаба уюшма ташкилотнинг  ҳисобат-сайлов йиғилиши ўтказилди.  Бунда Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Ўзбекистон транспорт йул ва капитал қурилиш,қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Палуаниязова Гулмира Турганбаевна иштирок этдилар. Йиғилишда кархона ва касаба уюшмаси ўртасида тузилган жамоа шартномаси бандларининг ижроси бўйича ҳар икки томоннинг ҳисоботлари тингланди. Жамоа шартномаси бандларининг 2024 йилда бажарилиши қаноатлантирарли деб қарор қабул қилинди. Шундан сўнг Хожели тумани 2-сонли политехникуми касаба уюшма қумитасининг ҳисобот сайлови юзасидан кун тартибидаги 2020 йил феврал ойидан 2025 йил феврал ойи оралиғида бажарилган ишлар бўйича иш берувчи ва касаба уюшмаси кумитаси ҳисоботлари тингланди Шунингдек йиғилишда бошланғич касаба уюшмаси комитети таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Йиғилиш кун тартибидаги, масалалар бўйича масъулларнинг ҳисоботлари ўқиб эшиттирилиб, масалалар мухокама қилиб олинди. Ўтган йил давомида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email