Ўзбекистон Республикаси ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиришга кўмаклашиш, мамлакатимизда аҳолининг кучли ижтимоий ҳимоясини таъминлаш соҳасида эришилган тажриба ва ютуқларни дунё ҳамжамиятига янада кенгроқ етказиш ҳамда тарғиб қилиш мақсадида Халқаро меҳнат ташкилотининг Меҳнаткашлар фаолияти бўйича бюроси (АКТРАВ) билан ҳамкорликда 2024 йил 12-13 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида “Янги Ижтимоий Шартнома: Европа ва Марказий Осиё касаба уюшмалари нигоҳида” мавзусидаги Халқаро конференцияси ўтказилмоқда.
Ушбу Конференцияда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан яқин ҳамкорликдаги Туркия “Туркметалл” касаба уюшмаси ва Қирғизистон касаба уюшмалари Конфедерациясининг раҳбарлари билан учрашилди ва келгусидаги режалар белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: