Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси томонидан камбағалликни кескин камайтириш бўйича муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев томонидан кўрсатилаётган ташаббусни қўллаб- қувватлаш ва ходимлар- к.у.аъзолари ўртасида кенг тарғибот-ташвиқот қилиш борасида ишлар бошлаб юборилди , жумладан :
— касаба уюшма қўмитасининг 2024 йил 23 сентябрь куни бўлиб ўтган кенгайтирилган йиғилишида № 17-53 “с” – сонли «Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати тўғрисида.»ги қарори қабул қилинди;
— ушбу қарор билан “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати” раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинди;
— “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати” матни Жиззах вилоят АЙҲББ КУҚ тизимидаги барча ташкилот , корхона ва муассасаларга етказилди;
— мазкур ҳужжат тарғиботини тизимдаги барча меҳнат жамоаларида кенг омма иштирокида ташкил қилиш бошлаб юборилди;
-тизимдаги ташкилот, корхона ва муассасаларда меҳнат қилаётган ҳар бир ходимнинг ижтимоий аҳволинининг таҳлили , уларни ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоялаш мақсадида чора-тадбирларни белгилаш бўйича топшириқ берилди;
— жамоа шартномаларига юқоридаги ҳужжатга асосан ижтимоий ҳимояга муҳтож ходимлар-к.у.аъзолари учун бериладиган имтиёз ва кафолатлар тўғрисидаги бандларни киритиш масалаларига эътибор қаратиш бўйича қарор қабул қилинди.
— Жиззах МЙБХДМ, Жиззах вилоят АЙББ идораси ва Янгиобод ТЙФДМ ходимлари- к.у.аъзолари ўртасида “Ўзбекистон касаба уюшмалари фаоллари ва Республика Нуронийларининг Ўзбекистон халқига Мурожаати” тарғибот ва ташвиқот қилинди.
Бу борадаги ишларни ташкил қилиш тизимдаги қолган бошқа ташкилот , корхона ва муассасларда ҳам давом эттирилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: