Одами эрсанг демагил одами,
Они йўқ, халқ ғамидин ғами.
Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий бобомиз ва буюк мутафаккир, шоҳ ва шоир, йирик давлат арбоби З.М.Бобур таваллуд топган куни ҳар йили февраль ойида юртимизда тантанали ва байрамона кайфиятда нишонланиб келинади. Навоий бобомизнинг ижоди жаҳон адабиёти дурдонасига жавоҳир бўлиб қўшилганлиги билан аҳамиятлидир. Шунинг учун ҳам эндиликда Алишер Навоий сиймосини ўрганишга бутун дунё қизиқиш уйғотмоқда.
Ўзбекистонда эса Навоий бобомиз номлари билан юритилувчи боғлар, илм-фан, маданият масканлари ва айниқса, вилоятимизга ҳам буюк мутаффакирнинг номлари берилиши давлатимизнинг, халқимизнинг шоир сиймосига бўлган эҳтиромнинг ёрқин намунасидир.
Бобокалонимиз фақат Ҳиротда эмас, Хуросоннинг барча вилоятларида ҳам кўплаб хайрия уйлари, кўприк ва работлар, ҳовузлар барпо эттиргани тарихдан бизга маълум. Барчамизга яхши аёнки, Навоий ўз даврида замондош шоирлар, олимлар ва санъат аҳлининг моддий ва маънавий кўмакчиси, санъат ва адабиётнинг ҳақиқий ҳомийси бўлганлар.
Алишер Навоий умри давомида ўзбек халқи ва маданияти манфаати учун тинмай меҳнат қилди, дурдона асарлар яратди. Бир сўз билан айтганда, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида беқиёс ҳисса қўшди.
Бобур деганда ҳар биримизнинг қалбимиз чексиз фахру ифтихорга тўлади. Бутун хаёти ва ижодини инсоннинг бахт-саодати, мамлакат ободончилиги ва халқ фаровонлиги учун курашга, илм-фан, санъат ва адабиётнинг тараққиётига багишлаган Бобур ўзининг ўлмас асарлари билан ўзбек адабиётини, шу билан бирга жахон адабиёти хазинасини бебахо дурдоналари билан бойитиб, буюк сўз санъаткори сифатида инсоният қалбидан мустахкам жой олди. Ҳаёт аслида тарих ва бугуннинг, керак бўлса истиқболни боғловчи кўприкдир. ўсиб келаётган ёш авлодни юксак маънавиятли, ҳар томонлама комил инсонлар этиб тарбиялаш эса тарихдан боболаримиз орзу қилган ёруғ кунлар саодатига асос бўлади.
Буюк сиймоларни таваллуд кунларини кенг нишонлаш мақсадида тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда турли тадбирлар бўлиб ўтди.
Бўстон туман касб ҳунар мактабида ишчи ходим ва талабалар ўртасида А.Навоий таваллуд топган сана муносабати билан мушоира кечаси ўтказилди. Табирда касб ҳунар мактабининг 90 нафар ишчи ходимлари ва 500 нафар талабалар иштирок этишди.
АДТИ қошидаги академик лицейда А.Навоий хамда шоҳ ва шоир давлат арбоби З.Б.Бобир таваллуд топган кун муносабати билан шеърият кечалари ташкиллантирилди. Бунда академик лицей ўқитувчи ва талабалари Навоий ва Бобир ғазалларини ўқидилар ва қўшиқларини куйладилар. Тадбирда лицейнинг 105 нафар ходимлари ва 300 нафар талабалари иштирок этишди |
.,Сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллиги ва З.М.Бобур тавалудининг 539 йилига муносабат билан. “Унут булмас исми дунёда”, “Биз Бобурнинг авлодларимиз” мавзусида тадбир ва китоб кургазмаси ташкил килинди . тадбирда 85 нафар ўқитувчи ва 700 дан зиёд талабалар иштирок этдилар |
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: