Ўзбекистон Республикаси Президентининг Туризмни ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлари ижросини таъминлаш, ички туризмни ривожлантириш имкониятидан унумли фойдаланиш, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, , тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгаши ва ҳудудий касаба уюшма Кенгашлар томонидан “ Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Жиззах вилояти АЙББ касаба уюшма қўмитасининг 2023 йил 24 матрдаги 11-65 “с”-сони “ Янги Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни ривожлантиришга кўмаклашиш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш, “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” дастури ҳамда корхонанинг жамоа шартномаси бандларидан келиб чиқиб, ишчи-хизматчиларининг бўш вактларини сермазмун ўтказиш, маданий ҳордиқ чиқаришлари учун Жиззах вилояти АЙҲББ га қарашли Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида ишловчи 24 нафар йўлсозлар — касаба уюшма аъзоларига Жиззах вилояти Янгиобод туманидага “ХЎЖАМУШКЕНТ ОТА” зиёратгоҳига саёҳат уюштирилди.
Саёҳатчилар муқаддас қадамжонинг сўлим боғларини зиёрат қилиб,маънавий ва маданий хордиқ чиқаришди ва бир олам таасуротлар билан қайтишди.Улар дилларга бир олам қувонч бахш этган ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларни билдиришди.
Йўл соҳасида узоқ йиллардан буён ишлайман, бу каби саёҳатлар мунтазам равишда ташкил этилади, бугун ушбу сўлим гўшада мазза қилиб дам олдик, маънавий хордиқ чиқардик, таасуротларимиз чексиз, ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз”- дейди йўл ишчиси Мовлонов Бахритдин.
“Бу галги саёҳатимиз ўзгача бўлди, ходимларимиз мазза қилиб маданий хордиқ чиқаришди. Ушбу саёҳат кишига улкан руҳий, маънавий куч бағишлаб, янги марраларни эгаллашга рағбат уйғотди. Ўйлайманки, ушбу саёҳатлар ишчиларнинг кайфиятини кўтарибгина қолмай иш унумдорлигини ошишига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.” — дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Нодира Хўжамқулова.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: