Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати касаба уюшмаси ташкилоти ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилди. Касаба уюшмаси ташкилотчисини 2020 йил февралидан 2025 йил февралигача бўлган давр мобайнида фаолияти якунлари ва келгусидаги вазифалари тўғрисидаги маърузаси асосида йиғилиш қарори қабул қилинди. Кун тартибидаги масалалар бўйича сайловлар очиқ овоз бериш йўли билан ўтказилиб қўмита таркиби, тафтиш комиссияси аъзолари бир овоздан якдиллик билан сайланди.

Сўнгра Республика Кенгаши жамоа шартномасининг 2024 йилдаги ижроси мухокама қилиниб, жамоа шартномасининг 4.22.1. бандларига ўзгартиришлар хамда Республика Кенгаши маблағлари хисобидан фоизсиз ссуда бериш тўғрисидаги Низомни ўз кучини йўқотганлиги бир овоздан тасдиқланди


Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: