Ҳисобот-сайловга тайергарлик кўриш ва ўтказиш юзасидан семинар ўтказилди

16 январь куни Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси  ходимлари касаба уюшмаси вилоят Кенгаши хизматидаги  корхона, ташкилотлари касаба уюшма раислари иштирокида вилоят кенгаши залида 2025 йилда ўтадиган ҳисобот сайлов йиғилишлари бўйича ўқув семинар ўтказилди. Йиғилишда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустиряси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши бош мутахассиси Д.Хашимова Иштирокчиларга бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот – сайлов йиғилишларини ўтказиш юзасидан тушунтириш берди. Йиғилиш қизғин ва мазмунли ўтди. Сайловлар бўйича саволларга тегишли жавоблар берилди. Шунингдек,  тармоқ вилоят кенгашининг навбатдаги мажлиси ҳам бўлиб ўтди

Print Friendly, PDF & Email