Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон Кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Қорақалпоғистон Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказишга бағишланган семинар ўтказилди.

Семинарда Республика Кенгаши раиси уринбосари Б.Ф.Султанов ва худудий кенгаш раиси Г.Т.Палуаниязова қатнашиб, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош Кенгаш мажлиси қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида Низом» билан белгиланган тартиб асосида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ва конференцияларини талаб даражасида ўтказишнинг аҳамияти хусусида, шунингдек, Федерация ва тармоқ касаба уюшмаси Уставлари ва меъёрий ҳужжатларга қатъий риоя этган ҳолда ўтказилишини таъминлаш, ҳисобот-сайлов йиғилишларини ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатларни ўрнатилган тартибда тўғри расмийлаштирилишини таъминлаш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди. Яъни, ҳисобот-сайлов конференциясига таёргарлик кўриш, ҳисобот-сайлов йиғилишни олиб боришдан тортиб, бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси ва таркибини сайлаш, бюллетенларни тўлдириш, саноқ комиссияси ва котибиятининг иш жараёни, юқори ташкилот Конференциясига делегатларни ҳамда тафтиш комиссияси раиси ва таркибини сайлашгача бўлган жараёнлар амалий тарзда кўрсатиб берилди.


Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: