Ҳисобот-сайлов ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош Кенгашининг 2024-йил 21-декабрдаги ИХ-3-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига, тармоқ Республика Кенгаши Раёсатининг 6.01.2025 йилдаги 17-5-“с”-,  вилояти Кенгашининг 16.01.2025 йилдаги  VI-2-сонли қарорига асосан 26.02.2025 йилда Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспексияси касаба уюшмаси қўмитасининг ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. 

Ҳисобот-сайлов йиғилишида Наманган вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспексияси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Абдурахматов, тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгашининг масъул ходими И.Султоновлар иштирок этди

Print Friendly, PDF & Email