Ҳисобот-сайлов ўтказилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бош Кенгашининг 2024-йил 21-декабрдаги IХ-3-сонли “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги касаба уюшмалари ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги, Ўзбекистон Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2025-йил 6-январдаги 17-5-“с”-сонли “Тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги касаба уюшмаси ташкилотларида ҳисобот-сайловларни ўтказиш тўғрисида”ги қарорларига ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгашининг 2025-йил 16-январдаги  VI-2-сонли қарорига асосан 2025-йил  10-апрел куни “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси касаба уюшма қўмитасининг  ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтди. 

Конференцияда кўрилган масалалар:

“Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси касаба уюшмаси қўмитасининг 2020-йил март ойидан 2025-йил март ойигача бўлган даврдаги фаолияти ҳақида ҳисобот тингланди ва ижобий баҳоланди;

“Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси касаба уюшма ташкилоти Тафтиш комиссиясининг 2020-йил март ойидан 2025-йил март ойигача бўлган даврдаги фаолияти бўйича ҳисобот тингланди;

− “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси касаба уюшма қўмитаси раиси сайланди;

− Касаба уюшма қўмитаси аъзолари сайланди;

− “Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси касаба уюшмаси ташкилоти Тафтиш комиссияси аъзолари ва раиси сайланди;

− Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгаши конференциясига делегатлар сайланди.

Йиғилишда Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмасининг Республика Кенгаши юристи Лола Нишонова, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Наманган вилояти Кенгаши раиси Феруза Эрматова, вилоят Кенгаши масъул ходими И.Султонов, «Қамчиқавтойўл ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш корхонаси” давлат муассасаси директор ўринбосари Лазиз Мамаджановлар иштирок этишди. Йигилишда кумита раислигига Норматов Бахтиёр 5 йил муддатга қайта сайланди.

Print Friendly, PDF & Email