Андижон вилоят тармоқ касаба уюшма ккенгаши тасарруфидаги барча таълим муассасаларида Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.
Дунёда касблар кўп. Аммо улар ичра энг улуғи ўқитувчиликдир. Зеро, ҳар бир касб эгаси муаллим қўлида ўз йўлини топади. Инсон йўқки, устоз-муаллим сабоғисиз камолга етган бўлса! Халқимиз ўқитувчи-педагогларни бежиз қадрлаб, кўкларга кўтармайди. Ота-боболаримиз Ватан, ота-она ва устоз тушунчаларини уйғунлаштириб, уларни доимо ардоқлашга даъват этган. Бугун ҳам шу азалий силсиланинг узвий давоми сифатида элу халқимиз ўзининг устоз-муаллимларга чексиз ҳурмат-эҳтироми ифодаси сифатида 1 октябрь санасини Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонламоқда. Шу муносабат билан тармоқдаги таълим муассасаларида бўлиб ўтаёган асосий тантаналарга таълим-тарбия тизими ривожига салмоқли ҳисса қўшиб келаётган халқ таълими ходимлари таклиф этилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, “Мактаб ёшларда билим, дунёқараш ва маънавий асосларни шакллантирувчи асосий маскан”. Давлатимиз мактабнинг инсон тақдиридаги беқиёс ўрнини тўғри баҳолаган ҳолда таълим соҳасига катта эътибор қаратмоқда. Айниқса, шу йил мамлакатимиз таълим тизими учун янгиланиш даври бўлди. Тизимда бир неча ўн йиллар давомида тўпланиб қолган муаммолар очиқ тилга олиниб, уларни бартараф этиш учун аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Юртимизда таълим соҳасига кўрсатилаётган эътибор, ўқитувчиларга берилаётган имтиёзлар, илм масканларига киритилаётган сармоялар кун келиб ёшларимиз камолида ўз ҳосилини беради
Тадбирларда таълим соҳаси фахрийлари, илғор ўқитувчи ва мураббийлар қатнашди. Таълим-тарбия фидойиларининг хизмати алоҳида эътироф этилиб, чуқур эҳтиром кўрсатилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: