2025 йил 15 апрель куни «12-Қурилиш трести» АЖда касаба уюшма ташкилотнинг ҳисобат-сайлов конференцияси ўтказилди. Бунда Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Ш.Мухамедханов, Ўзбекистон транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Х.Сайдалиевлар иштирок этдилар.

Йиғилишда ҳисобот даврида амалга оширилган ишлар тўғрисида кун тартибидаги 2020 йил апрель ойидан 2025 йил апрель ойи оралиғида бажарилган ишлар бўйича 12-Қурилиш трести директор ўринбосари Зокиров Тохир Обидович, касаба уюшмаси қўмитаси раиси Нормаматов Ойбек Каримович ва тафтиш комиссияси раиси Абдурахманова Феруза Абдулахатовна ҳисоботлари эшитилди. Сўзга чиқувчилар томонидан ҳисобот даврида амалга оширилган ишларга тегишли баҳолар берилди. Шунингдек бошланғич касаба уюшма қўмитаси таркиби ва бошланғич ташкилот раисини сайлаш масаласи кўриб чиқилди. Кўрсатилган иккита номзодлардан О.Нормаматов номзоди меҳнат жамоаси томонидан бир овоздан маъқулланди. Йиғилиш кун тартибидаги масалалар мухокама қилиб олиниб, кўтарилган саволларга мутасаддилар томонидан жавоб берилди ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинди.




Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: