Бугунги кунда мамлакатимиз равнақи учун ўз ҳиссаларини қўшиб келаётган ходимларни ижтимоий-иқтисодий ва ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиб келаётган катта армиянинг бир тармоғи сифатида фаолиятини кенгайтириб бораётган Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўз атрофида жами 4192 та бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларини, шулардан 4038 таси корхона, ташкилот ва муассасалар, 3 таси олий таълим муассасаси 151 таси ўрта махсус касб-ҳунар таълими муассасаларини бирлаштирган ва улардаги жами 427405 нафар фуқаролар касаба уюшмалари имтиёзларидан фойдаланиб келмоқда.
Куни кеча ўтказилган тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги Раёсат йиғилишида 2016 йилда Республика ахолисининг турмуш даражасини ошириш, бандликни таъминлаш, меҳнаткашларнинг ижтимоий ҳимоясини янада кучайтириш соҳасидаги ишларда касаба уюшмалари ҳам фаол иштирок этганлигини, белгилаб олинган фаолиятнинг 10 та устувор йўналишлари бўйича бир қатор ишлар амалга оширилганлиги таъкидланди.
2016 йилда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар 108 тани ташкил этиб улар ўз вақтида қонун доирасида хал этилди .
Ўтган йилда корхона ва ташкилотларнинг жамоа шартномаларида ходимларга зарур меҳнат шароитлари яратиш, мехнат мухофазаси бўйича бажарилган тадбирлар 12650 тани ташкил этиб, уларни бажаришга 12 млрд. 369 млн сўм маблағ сарфланганлиги аниқланди, бу эса ҳар бир ходимга сарфланган маблағ ўртача 53.5 минг сўмни ташкил этди.
2016 йил “Соғлом она ва бола йили” дастурини бажарилиши мақсадида йил бошидан жами 3 миллиард сўм бундан 366 миллион сўм касаба уюшмаси маблағидан сарфланди, шу жумладан 75 нафар ходимларимизга 1, 1 миллиард сўмли фоизсиз ссудалар берилди, 2904 кам таъминланган оилалар вакиллирига 903 миллион сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Дастурни бажаришга доир Ўз.КУФ Раёсати қарори билан ўрнатилган тақсимотларни барчаси 160-200 фоизгача бажарилди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан меҳнат жамоаларида «Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!» шиори остида мингдан зиёд тарғибот тадбирлари ўтказилди. Меҳнаткашлар ўртасида спортни оммалаштириш, уларни спорт-соғломлаштириш тадбирларига кенг жалб этиш мақсадида ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида ўтказилган республика оилавий спорт мусобақаларида корхона ва ташкилотлардаги оилавий жамоалар, хаваскор велоспортчилар ўртасида «Kaсaбa-Tур» веломарафони тармоқ ходимлари фаол қатнашиб муносиб ўринларни эгалладилар.
Жорий йилги ёз соғломлаштириш мавсуми Тармоқ Республика кенгаши тасаруффида оромгохлар мавжуд корхона ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамжиҳатликда уюшқоқлик билан ташкил этилиб, Республика Кенгаши тасаруффидаги 9 та болалар соғломлаштириш оромгохлари фаолият юритди, болаларни соғломлаштириш режаси 7020 нафар болани ташкил этган бўлса, амалда мавсум бўйича 7320 нафар болалар соғломлаштирилди.
Йиғилиш якунида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси томонидан 2017 йилга мўлжалланган асосий иш фаолиятимизнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларни белгилаб олиш ҳамда Инсон манфаатларини таъминлаш учун энг аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташавишлари, орзу ниятлари, ҳаётий муаммолари ва эҳтиёжларини яхши билиш, ҳар биримиз, энг аввало, давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг вазифаси-ўзимиз масъул бўлган соҳа ва тармоқ ишларини танқидий баҳолаш асосида зиммамизга юклатилган вазифаларни масъулият билан бажаришни таъминлашдан иборат эканлиги ҳада 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” давлат дастури бандларини сифатли ва самарали амалга оширилишида фаол иштирк этишимиз тўғрисида бир қатор вазифалар белгилаб олинди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: