2024 йил 19 июль куни бўлиб ўтган семинар-ўқув ўтказилди

   2024 йил 19 июль куни Жиззах вилоят “Нуронийлар” жамғармаси фахрийлар жамоатчилик Кенгаши мажлислар залида Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси тизимидаги йўл хўжалиги корхона , ташкилот ва муассасаларининг цех касаба уюшма қўмиталари раислари , кадрлар бўлими бошлиқлари ва касаба уюшма фаоллари, жами 30 нафар киши иштирокида   Жиззах вилоят АЙББ  тизимидаги корхона ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ”Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ”Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сонли Фармони,  шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрда ”Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли ҳамда ушбу масала бўйича Жиззах вилоят Ҳокимининг 2019 йил 4 октябрдаги 350-сонли карорлари ижроси” мавзусида семинар-ўқув  бўлиб ўтди.

   Семинар ишида Жиззах вилоят “Нуроний” жамғармаси Фахрийлар жамоатчилик Кенгаши раисининг ўринбосари Н.Нурматов иштирок этди ва маъру қилди.

   Семинар қатнашчилар номидан Жиззах вилоят АЙББ тизимидаги корхона , ташкилот ва муассасаларнинг Иш берувчилари , касаба уюшма қўмиталарига     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 28 декабрдаги ”Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ”Нуроний” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4906-сонли Фармонининг 10-банди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 сентябрда ”Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 816-сонли ҳамда ушбу масала бўйича Жиззах вилоят Ҳокимининг 2019 йил 4 октябрдаги 350-сонли карорлари ижросини  тўла-тўкис бажарилишини таъминлаш бўйича тавсиялар қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email