28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни”га бағишланган вилоят кўрик–танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Бугун Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Наманган вилоят Кенгаши мажлислар залида 28-апрел “Бутунжаҳон меҳнатни мухофаза қилиш куни”га бағишланган “Меҳнат муҳофазасининг янги босқичи: иш жойида сунъий интеллект ва рақамлаштиришнинг роли” мавзусидаги давра суҳбати ҳамда “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан ўтказилган вилоят кўрик–танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Табдирда бир қатор ҳамкор ташкилотлар, жумладан, Наманган вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси Давлат меҳнат техник инспекторлари, вилоят фавқулотда вазиятлар бошқармаси, вилоят ички ишлар бошқармаси, Республика тез тиббий ёрдам Наманган вилоят филиали вакиллари, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳаси бўйича ўқув марказлари раҳбарлари, тармоқ касаба уюшмалари вилоят кенгаши раислари, масъул ташкилотчилари, бирлашган қўмита раислари, туман (шаҳар) кенгашлари раислари, меҳнат мухофазаси бўйича вакиллар, кўрик-танлов ғолиблари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш” юзасидан ўтказилган кўрик–танловнинг вилоят босқичи ғолиблари эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Улар орасида тармоққа қарашли “Наманган сув таъминоти” АЖ бошланғич ташкилоти ҳам бўлиб, танловда “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинацияси бўйича 1- ўрин соҳиби бўлди

Print Friendly, PDF & Email