Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрдаги 14-14/1-2193-сонли “Халқаро ногиронлар кунини ўтказишда иштирок этиш тўғрисида”ги 1-сон мажлис баёни ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерациясининг 2019 йил 27 ноябрдаги 16-50 “с” сонли ва Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2019 йил 29 ноябр № 17-14 “с” сонли , Жиззах вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармаси касаба уюшма қўмитасининг 2019 йил 2 декабрдаги № 20-20 “с”- сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоят АЙҲББ касаба уюшма қўмитаси томонидан 2019 йил 3 декабрь куни Жиззах вилоят ақли заиф №32-сонли интернат болаларининг ҳолидан хавбар олиниб , уларнинг байрам тадбири дастурхонини безатиш учун 2294000(икки миллион икки юз тўқсон тўрт минг) сўмга ҳомийлик ёрдами кўрсатилди , ундан ташқари Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшмаси томонидан ногиронларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда Президентимиз олиб бораётган одилона ва ҳалқчил сиёсатларга юксак ҳурмат кўрсатган ҳолда ногиронлар қалбига ёруғлик олиб киришдек бир қатор хайрли ишни амалга оширди.
Ногирон сўзи ишлатилганда кўпчиликни кўз олдига моддий ёрдамга муҳтож инсонлар келади. Ҳар ким ҳам имконияти етгунча ногиронларга ёрдам қўлини чўзадилар. Лекин ногиронларга моддий ёрдамдан кўра маънавий ёрдамга эҳтиёж катта. Узу-кун тўшакда ёки ногиронлик аравачасида ҳаёт кечирадиган ақлан соғлом, китоб ўқишга лаёқатли , лекин китоб сотиб олишга имконияти етмайдиган ногиронлар ҳам бор. Ўзбекистон Республикаси ногиронлар жамиятига қарашли Жиззах вилояти Зомин туманидаги “Саховат” Ногиронлар фирмасида ташкил этилган “Ногиронлар кутутбхонаси” га “3-декабрь — Халқаро Ногиронлар куни” муносабати билан касаба уюшма қўмитаси томонидан 500000(Беш юз минг) сўмга адабий китоблар жамланмаси совға қилинди.
Бундан ташқари Зомин тумани Ём қишлоғидаги “Мурувват” ногирон аёллар учун интернат уйидаги ногиронларига 400000(Тўрт юз минг) сўмга озиқ-овқат маҳсулотлари ва совға-саломлар эҳсон қилинди.
Корхонада узоқ йиллар ишлаб, хозирги кунда пенсияда бўлган I-гуруҳ ногирони Умирзоқов Маматқул, II- гуруҳ ногирони Мирзаев Шуҳрат, II-гуруҳ ногирони Алматов Неъматлар ҳолидан хабар олиниб, уларга669000(Олти юз олтмиш тўққиз минг) сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди. — “Ҳар қандай байрам бўладими, хайит кунлари бўладими ҳамиша ҳолимиздан хабар олиб туришади, мана шундай хайрли ва савобли ишларнинг бошида турганлар ҳамиша омон бўлсин” дея дуога қўл очади Меҳнат Фахрийси, I-гуруҳ ногирони Умирзоқов Маматқул – биз улардан бир умр миннатдормиз”.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: