3-ноябр “Ногиронлар куни”

Мазкур сана ҳар йили юртимизда кенг кўламда нишонланиб, бу борадаги эзгу ишларни яна бир бор сараланади. Айниқса, шу куни ҳаста ва беморлар, боқувчисини йўқотган, ёлғиз кишилар каби меҳрга муҳтожлар ҳолидан хабар олинади.

Эзгу ва хайрли ишларнинг бош тарғиботчиси бўлган имом-хатибларимиз кишиларни ана шундай амалларга чорлаш билан бирга ўзлари ҳам аждодлар изидан бориб, шундайин кори хайрларда бош-қош бўлган ҳолда ибрат кўрсатиб келганлар.

Бу йил ҳам “3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан вилоят вакиллиги томонидан бир қатор эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилди. Жумладан, Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тасарруфидаги касаба уюшма ташкилотларида хам бу сана кенг нишонланди. АДТИ қошидаги академик лицей касаба уюшма қўмитаси томонидан вилоятдаги Меҳрибонлик уйига ташриф уюштирилди.. Бу мехрибонлик уйида 88 нафар қариялар ва ногиронларга совға сифатида пайпоқ, рўмол, рўмолча, совун, шампун олиб борилди. Хаммалари хурсанд бўлишиб қўлларини дуога очдилар.

 

Print Friendly, PDF & Email