Халқимизнинг истиқболи, эртанги кунининг пойдевори бугун вояга етаётган навқирон авлодга муносабат, ёшларнинг ўз истеъдоди ва қобилиятларини рўёбга чиқариш учун яратилаётган имкониятлар ва бошқа омилларда намоён бўлади. Юртбошимиз томонидан ўтган давр мобайнида юртимизда ёшларга оид давлат сиёсати амалга оширишга доир чиқарган Фармон ва Қарорлари мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшнинг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилганлиги ёшлар сиёсати давлатимизнинг муҳим вазифаларидан бири эганлигини билдиради.
Бугунги кунда дунё аҳолисининг қарийб 20 фоизини ёшлар ташкил қилади. Ўзбекистонда эса, бу кўрсаткич 60 фоиздан ошиши ёшларни халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлигига айлантирган. Улар учун барча шарт-шароит, имтиёзлар, имкониятлар ва қулайликлар эшиги кенг очилган. Ёшларга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, мамлакатимиз тарихида илк маротаба Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида” 2017 йил 25 августдаги №ЎРҚ-437 Қонунига асосан 30 июнь Ўзбекистон Республикаси ёшлари куни этиб белгиланган.
Шу мақсадда “Ёшлар куни”ни мамлакатимизнинг барча ҳудудларида, вилоят марказларида, шаҳар, туман, корхона ва ташкилотларда кенг миқёсда тантанали равишда нишонлаш белгилаб олинди.
Шу муносабат билан жорий йилнинг 30 июн куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари Бирлашаси биносида “Ёшлар – келажагимиз” шиори остида Эркинжон Каримов хотирасига бағишланган шахмат мусобақаси ташкил этилди. Мусобақада турли сохаларда мехнат қилаётган 30 ёшгача бўлган ёшлар иштирок этдилар. Шунингдек ишчи-ходимларни шахматга қизиққан фарзандлари ҳам мусобақа иштирокчиларига айландилар. Қизғин ўтган бахслар натижасига кўра Андижон транспорт ва қурилиш касб хунар коллежи котибаси Хожиматова Фарангиз ғалабага бўлган ишонч номинацияси совриндори бўлди. 2009 йилда тугилган Нурматов Фотихбек мусобақанинг энг ёш иштирокчиси номинацияси совриндори бўлди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: