2019 йил 7-апрел куни Андижон шаҳрида «Бутунжахон саломатлик куни» шиори остида ўтказилган тадбирда Андижон шаҳрининг Амир Темур ва Шароф Рашидов шоҳкўчалари кесишмаси эрталабдан вилоятдаги корхона, ташкилот ва муассасалари ходимлари, таълим даргоҳларининг талаба ва ўқувчи ёшлари, шаҳар ва туманлардан келган 40 мингга яқин аҳоли вакиллари билан гавжум бўлди.
«Пиёда юриш гимнастрадаси» олдидан вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Шуҳратбек Абдураҳмонов йиғилганларни Бутунжаҳон саломатлик куни билан муборакбод этиб, юришга старт берди.
Бугунги тадбир пиёда юриш билан бошланаётгани бежиз эмас. Зеро, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, ёшларнинг жисмоний фаоллигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Тадбирда тармоқ корхона ва ташкилотлари вакиллари хам иштирок этдилар. Айниқса туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ишчи хизматчилари бу тадбирни байрамона рухда ўтказдилар
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: