8 март – Халқаро  хотин-қизлар байрами тантанали нишонланди

Ушбу санада хотин-қизларга эҳтиром кўрсатиш анъанаси йил сайин умумдавлат аҳамиятига эга бўлиб, юқори мақом даражасига кўтарилмоқда.

Аёл азалдан меҳр-шафқат ва садоқат тимсоли бўлиб келган. Инсон, оила, аёл тушунчаларини бир-биридан ажралган ҳолда тасаввур этиб бўлмайди. Оилани ҳам, жамиятни ҳам бирлаштириб, унга файзу барокот киритадиган хонадонларимизни меҳр-муҳаббат, нафосат, эзгулик нури билан мунаввар қиладиган зотлар ҳам аслида мўътабар оналаримиз, мунис опа-сингилларимиздир. Улуғ донишмандлар Ватанга энг муносиб  таъриф излаганда, уни Она сиймосига қиёс этганларида катта маъно бор.

Наманган вилояти  Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекциясида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди.

Тадбирда сўзга чиққанлар гўзал аёлларни ва опа-сингилларимизни баҳор ва нафосат айёми бўлмиш байрам билан табриклаб, уларга узоқ умр, оилавий бахт-саодат, бахорий кайфият ҳамроҳ бўлишини тилаб қолдилар ва аёлларга гул ва ва эсдалик совғалари топширдилар.

Print Friendly, PDF & Email