Бахор байрамлар билан бошланади. Кўкламнинг иккинчи хафтасида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрамини нишонланади. Ишлаб чиқаришнинг турли сохаларида фаолият юритаётган хотин қизларни рағбатлантириш, мехнат фаҳрийларини шарафлаш, шунингдек Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 8-март Хотин-қизлар кунини кенг нишонлаш билан боғлиқ чора –тадбирлар режасини амалга ошириш, ҳамда ушбу йўналишда қабул қилинган қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида жойларда турли тадбирлар амалга оширилди.
Шу йилнинг 6-март куни вилоят касаба уюшмалари бирлашмаси байрам муносабати билан ташкил этилган “Аёл борки олам мунаввар”номли маданий-маърифий тадбирга тармоқ тизимида мехнат қилаётган 20 нафар аёллар таклиф этилди. Аёлларга байрам дастури ҳавола этилди ва совгалар тарқатилди.
Жорий йилнинг 7-март куни Мунтазам йўллардан фойдаланиш УК да Автойўл тизимида меҳнат қилаётган барча аёллар иштирокида катта байрам тадбири ташкил этилди. Байрамни “Автойўл худудий йўллардан фойдаланиш” бош бошқармаси бошлиғи Т.Қораев очиб берди. Тадбир давомида тармоқда фаол меҳнат қилаётган бир гуруҳ аёллар Автойўл бирлашмаси Фахрий ёрлиқлари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар. Шунингдек байрам муносабати билан соҳада ишловчиларни ижтимоий ҳимоясини яратиб берган аёл касаба уюшма қўмитаси раислари Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитасининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ушбу тадбир тармоқ тизимидаги барча корхона ва ташкилот, хамда касб хунар коллежларида хам кўтаринки кайфиятда ўтказилди. Байрам муносабати билан байрам дастурхонлари тузалди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: