“8-март Халқаро хотин қизлар куни” байрами муносабати билан Қашқадарё вилоят транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди:
— Тармоқ тизимидаги барча бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг фаоллари раҳбарлигида корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган хотин қизлар шаънига бағишланиб, маданий-маърифий тадбирларнинг юқори савияда ҳамда кўтаринки руҳда ўтказилиши таъминланди.
— Тармоқ касаба уюшмаси тизимида узоқ йиллар давомида меҳнат қилиб келган меҳнат фахрийларидан 2-нафар ҳамда тизимдаги корхона ва муассасаларда меҳнат қилиб келаётган фаол касаба уюшма қўмитаси раислари ва аъзоларидан 10 нафар хотин-қизларни касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан жами 2 млн 400 минг сўмлик қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирлаш ишлари амалга оширилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: