Акс садо

Барчамизга маълумки яқинда Ўзбекистон Симпозиумлар саройида мамлакат касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик” шиори остида ташкил этилган Форум бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир мухтарам Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун моҳияти ҳамда юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрнини Форум иштирокчилари орқали барча даражадаги касаба уюшмалари ташкилотлари, ҳар бир касаба уюшма аъзосига етказиш, уларни мазкур дастурий хужжатни амалга оширилишига сафарбар этиш, ватанимизнинг порлоқ истиқболи йўлидаги улуғвор мақсадларни амалга ошириш йўлида жипслаштириш мақсадида ташкил этилди.

Демак бу Форум орқали Ўзбекистон халқининг орзу истакларини ўзида  яққол намоён этган ушбу тарихий ҳужжат мазмун моҳиятини ўзимиз учун чуқур идрок этар эканмиз, ўз сафларида қарийиб 6,5 миллион нафардан ортиқ аъзоларни бирлаштирган Ўзбекистон касмаба уюшмалари вакиллари, шунингдек, пойтахтимиз туманлари ва тармоқларида фидойилик кўрсатаётган меҳнат фахрийлари, юртимиз ифтихорига айланган илм, фан, санъат, спорт ва бошқа соҳалар намоёндалари барчамиз “Харакатлар стратегияси” ни қўллаб қувватлаган холда мазкур дастурий ҳужжатни амалга оширишдаги иштирокимизни янада кучайтиришимиз зарур эканлигини тобора англаб етмоқдамиз.

Зеро,  Форум доирасида билдирилган фикрлар “Харакатлар стратегияси”нинг ҳар бир йўналиши бўйича белгиланган вазифаларни самарали ижро этиш борасидаги таклифларда ҳам бу фикр қайта-қайта таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга ватанпарвар фуқароларни ўз сафларида бирлаштирган катта куч бўлмиш касаба уюшмаларининг бу борадаги ўрни ва вазифалари белгилаб олинди. Форум доирасида бўлиб ўтган   қизғин муҳокамалар эса, ҳар бир юртдошимизда, шу жумладан, касаба уюшма фаолларида бугунги кунда юрт тақдирига даҳлдорлик ҳисси кучайганлигини, давлатимиз раҳбари бошчилигида мамлакатда олиб борилаётган изчил ислоҳатларга муносиб ҳисса қўшиш иштиёқи чуқур ўрин олганлигини кўрсатади.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг раиси Қудратилла Мирсагатовичнинг маърузасида барча даражадаги касаба уюшма органларининг раҳбар ходимлари олдига ўзи масъул бўлган соҳа ва тармоқдаги ишларнинг ахволини танқидий баҳолаб, зиммасига юклатилган вазифаларга жавобгарликни чуқур ҳис этган холда ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини таъминлаш топширилиб, бундан буён барча бўғиндаги раҳбарларнинг якуний натижалари учун шахсан масъуллиги масаласи кун тартибидаги бош мезон бўлиб қолиши алохида таъкидлаб ўтилди.

Мен ўзим жорий йилнинг 16 июн куни Ўзбекистон Симпозиумлар саройида Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!”  шиори остида ўтказилган Форумда иштирок этдим ва ўз иш фаолиятим юзасидан тегишли хулоса чиқариб олдим.

Форумда қабул қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишда кўмаклашиш дастури ва мазкур Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари аъзоларига Мурожатида белгиланган вазифалар ижросини тўлиқ таъминлашда ҳамкорликда харакат қилсак касаба уюшмаларининг мавқеини янада юксалтиришга эришамиз.

Бу мақсадлар учун қабул қилинган Дастур ва Мурожаатни ҳар бир бошланғич ташкилотга ва касаба уюшма аъзоларига етказсак бу харакатларимиз меҳнат жамоаларида соғлом муҳит барқарорлигини таъминлаш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, халқимизда бугунги кунга шукроналик ҳиссини янада кучайтириш ва касаба уюшма аъзоларининг ягона ғоя атрофида жипслашишига хизмат қилишига ишонаман.

Келинг азизлар, ана шу йўлда юртимизнинг халқпарвар раҳбари, мухтарам юртбошимиз ёнида жипслашайлик!

“Юрт тараққиёти  йўлида бирлашайлик!”

Тошкент автомобиль йўлларни лойиҳалаш,қуриш ва эксплуатацияси институти

касаба уюшмаси қўмитаси раиси

Дадамухамедов Турғун Расулович

,

 

Print Friendly, PDF & Email