Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси (бундан кейин- Касаба уюшмаси) — фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқини белгилаб берувчи Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон қонуни ва ўз Уставига мувофиқ меҳнат жамоаларининг манфаатларини ифода этади ва касаба уюшмаси аъзоларининг меҳнат, ижтимоий-иқтисодий ва интелектуал ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоясини таъминлайди.
Касаба уюшмаси Уставида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий масалалрга оид Бош келишувида кўзда тутилган мақсадларига эришишда ижтимоий шерикчилик фаолияти тамойилини амалга оширишда, давлат тузилмалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, иш берувчилар бирлашмалари — яъни меҳнатни иқтисодий, ижтимоий ва маънавий мезон сифатида ҳимоя қилувчиларнинг барчаси билан ҳамкорликда ишларини олиб боради.
Иш берувчилар, уларнинг бирлашмалари билан тенг ҳамкорликни ривожлантиришни асосий воситаси сифатида — улар билан тармоқ келишувлари, жамоа шартномалар тузиш ва ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича музокаралар олиб боради.
Ушбу мақсадларда Касаба уюшмаси ўз ишларини қуйидаги асосий йўналишларда олиб боради ва уни амалга ошириш учун:
- Иқтисодиётни, мамлакатда ишлаб чиқаришни ҳамда тадбиркорликни равожлантириш соҳасида:
Миллий иқтисодиётиниг рақобатдошлигини ошириш, тармоқдаги ишлаб чиқарувчиларни рағбатлантириш, корхоналарни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта қурорллантириш, иновация ғоялар ва ишланмалар жорий этилиши қўламини кенгайтириш борасида ишберувчилар билан ҳамкорликда ишларни олиб боради.
- Ижтимоий шерикчиликни ривожлантириш ва бандлик сохасида
— Ижтимоий меҳнат муносабатларини жамоа шартномаси билан тартибга солиб туриш механизмини такомиллаштиришга ва бозор иқтисодиётининг асосий субъектлари – иш берувчилар ва ёлланма ишчилар ҳамкорлиги ва манфаатларининг муштариклигига қаратилган ижтимоий шерикчиликнинг таъсирчанлигини оширишга эришади;
— ходимларнинг меҳнат ва ишлаб чиқариш интизомига риоя қилишларига ва корхоналарда мўътадил соғлом ҳолат ўрнатилишига кўмаклашади;
— корхоналарда иш жойларини такомиллаштириш, меҳнат жамоаларининг рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқаришига хамда корхоналарни иқтисодий ривожланиши ва банкрот бўлишларини олдини олишга кўмаклашади;
— бандликка кўмаклашиш соҳасида ходимлар, айниқса аёллар ва ёшларни касб ҳунарга ўқитиш ва қайта ўқитишдаги имкониятларининг тенглиги сиёсати асосида олиб боради;
— олий ва ўрта маҳсус касб-хунар таълими муассасалари битирувчилари, Қуролли кучлар сафида муддатли хизматни ўтаб қайтганлар ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламлариниг бошқа тоифалари шаҳсларни ишга жойлаштирилишига ҳар томонлама кўмаклашади. Улар учун “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож шаҳсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларни банд қилиб қўйиш тартибига риоя қилинган ҳолда иш жойларини барпо этилишини назоратга олади;
— аҳоли бандлигини самарали шаклларини, шу жумладан кичик бизнес ва тадбиркорликни, шунингдек касаначилик иш жойларни кенг жорий қилиш бўйича чора тадбирларни амалга оширилишига кўмаклашади ва касаначилар учун корхона жамоа шартномасида имтиёз ва кафолатларининг белгиланишини назоратига олади;
— корхоналарда ижтимоий химоя сохасига доир давлат ва касаба уюшмаси Дастурларини бажарилишига кўмаклашади.
- Ижтимоий ҳимоя соҳасида
Ишлаётган ходимларни, хамда уларнинг оила аъзоларини манфаатларини ижтимоий ҳимоя қилади, муносиб хаёт учун меҳнат қилиш шарт-шароитларини яратади ва шу мақсадида:
— иш берувчилар ва уларнинг бирлашмалари билан ижтимоий меҳнат муносабатларини такомиллаштириб, корхоналарнинг барчасида сифатли, қонун талабларига жавоб бера оладиган жамоа шарнтомаларни қабул қилинишига эришади;
— корхоналарда қабул қилинган жамоа шартномалари хамда тармоқ тариф Келишувлари мажбуриятларини тўла бажарилиши устидан томонларнинг маъсулиятини оширади;
— корхоналар жамоа шартномаларида ишчиларини ва уларни оила аъзоларини дам олдириш, ўқитиш ва қайта ўқитиш, малакасини ошириш ва бошқа меҳнаткашларни манфаатларини химоя қилувчи бандларини киритилишига эришади;
— меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридаги кафолатларига риоя қилиш бўйича иш берувчилар жавобгарлигининг мавжуд механизми амалда қўлланишини, иш ҳақини ва меҳнат тартиби шароитларига оид қонунчиликда белгиланган тавон пули ўз вақтида тўланиб борилишини назоратига олади;
— кафолатлантирилган иш ҳақини кўпайтиришда ялпи ички маҳсулот таркибида меҳнат ҳақи улушини ўсишини устидан назорат ҳаракатини фаоллаштиради;
— ходимларга уларнинг моддий эхтиёжини қондира оладиган миқдорда ҳақ тўланиши, ўз вақтида тўланмаган иш ҳақини инфляция даражасини ҳисобга олган қолда индексация қилинишига эришади;
— корхоналарда меҳнатга ҳақ тўлаш ва уни меъёрлаштиришининг ижтимоий адолатли тизимини жамоа шартномалари ва бошқа меъёрий хужжатлар орқали жорий этилишига эришади;
— касаба уюшмаси қўмиталари ходимлари ва фаолларига мунтазам равишда амалий ёрдам беради, уларга меҳнат ҳақи ва шароитлари тўғрисида ўқув семинарлар ташкил этади ва қонунчиликдаги тегишли ўзгариш ва янгиликларни етказади;
— ёлғиз кексалар, кўп болали ва кам таъминланган оилаларга, ногиронларга, уруш ва меҳнат фаҳрийларга ҳар Давлат байрамлари арафасида моддий ёрдам кўрсатиб боради;
— мамлакатни ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини тармоқ корхоналарида амалга оширишда фаол иштироқ этади;
— “Унумли меҳнат ва баракали маош — ижтимоий ҳимоясининг энг яхши воситаси” шиорида фаолиятини амалга оширади.
- Ҳуқуқий ҳимоя соҳасида
— корхоналарни меҳнат жамоалари аъзолари учун меҳнат муносабати, меҳнат шароитлари ва муҳофазаси масалаларига оид бепул ҳуқуқий маслаҳатхоналарни ташкил этади;
— корхоналарда меҳнат тўғрисидаги қонунчилик, “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаоллиятининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунга риоя этилиши бўйича жамоат назоратини амалга оширади;
— иш берувчиларнинг касаба уюшмаси аъзолари ва меҳнат жамоаларининг қонуний манфаатларини бузилишларини бартараф этиш учун тегишли чораларни кўради ва зарур вақтида суд жараёнида қонуний манфаатларини ҳимоялаш мақсадида иштироқ этади;
— давлат томонидан қонунлаштирилган меҳнатдан фойдаланишга оид халқаро меҳнат меъёрларини корхоналарда бажарилишини назоратга олади;
— ходимларнинг меҳнатини тартибга солувчи меҳнат қонунчилиги меъёрлари ва бошқа меъёрий хужжатларни амалий ишда қўллаш бўйича касаба уюшмаси ходимлари, фаоллари, корхоналарнинг ходимлар билан ишлаш хизмати ва бошқа мутаҳассисларнинг ҳуқуқий ўқувларининг самарадорлигини оширади;
— ходимларнинг меҳнат ҳуқуқи ва манфаатларини ҳимоя этиш бўйича давлат меҳнат назоратчиси билан бирга ҳаракат қилади;
— меҳнаткашлардан келиб тушган ариза ва шикоятларини қонуда белгиланган тартибда кўриб чиқиб тегишли чораларни кўради;
— корхона банкротга учраганлиги ёки қайта ташкил этилганлиги туфайли ишдан бўшаб қолган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, бунда уларнинг оилавий аҳволини, қарамоғидаги одамлар шу жумладан болалар сонини ҳисобга олиб ишберувчиларга тегишли таклифлар беради.
- Меҳнат муҳофазаси соҳасида
Меҳнат муҳофазаси ва ҳавфсизлигини хамкорликнинг устувор йўналишларидан бири деб ҳисоблаган ҳолда қуйидаги ишларни амалга оширади:
— корхоналарда меҳнат муҳофазаси бўйича қоидаларга риоя этилишни устидан жамоат назоратини амалга оширади ва аниқланган қоидабузарликларни бартараф этилишига эришади;
— иш берувчилар томонидан — иш ўринларни аттестациядан ўтказиш ва меҳнат шароитларини паспортлаштириш, ходимларга салбий таъсир этувчи зарарли омилларни камайтириш, амалдаги меъёрларига мувофиқ тарзда ишловчиларни санитар-маиший хоналар ва ускуналар билан тўлиқ таъминлаш, ходимларни зарур маҳсус кийим, пойабзал ва шаҳсий ҳимояси воситалари билан таъминланиши устидан назоратни олиб боради;
— корхона эхтиёжида қулланадиган ишлаб чиқариш иншоатларини ва воситаларини фойдаланиш учун қабул қилишда амалдаги меҳнат муҳофазаси қоида ва меъёрларига қатъий риоя қилинишини талаб қилади;
— ҳавфсизлик талабларига мос келмайдиган ускуна, қурилиш машиналари, механизм, мослама ва шунга ўҳшашларни фойдаланишдан чиқарилишига эришади;
— меҳнатда шикастланиш туфайли етказилган зарар учун тўловларни тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланишини устидан назоратини ўрнатади;
— зарур ҳолларда хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар меҳнат муҳофазаси мутахассисларини ўқитишига кўмаклашади;
— иш берувчилар томонидан, аёллар ва 18 ёшга тўлмаган шахсларга Меҳнат Кодексида белгиланган қўшимча кафолат ва имтиёзларнинг бажарилиши устидан назорат ўрнатади, шу тоифадаги ходимларни меҳнати маън этилган ишларда қўлланилмаслигига эришади;
— меҳнат муҳофазаси бўйича вакилларини сайлаш, уларни ўқитиш, малакасини ошириш ва уларни самарали ишлаш учун шароитлар яратиб берилиши жамоа шартномаларида акс эттирилиши жараёнлари устидан жамоат назоратини ўрнатади;
— меҳнат муҳофазаси масалаларининг муҳим ўрин тутиши ҳақида жамоат фикрини шакллантириш бўйича оммавий ахборот воситалари орқали кенг тушунтириш ишларини олиб боради;
— Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат назоратини энг яхши ташкил этиш юзасидан республика кўрик танлови ўтказишда фаол қатнашади.
- Маданий-оммавий, спорт-соғломлаштириш ишлари ва ходимларни маънавий юксалтириш соҳасида
— жамоа шартномаларни тузиш чоғида хўжалик юритувчи субъектларнинг солиқлар ва мажбурий тўловлар ставкаларининг пасайтирилиши натижасида юзага келган қўшимча даромадларини ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этишга йўналтириш бўйича мажбуриятларни иш берувчиларга тавсия қилади;
— иш берувчиларга ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини хар йили маданий дам олдириш ва соғломлаштиришни ташкил этиш чораларини кўриш тўғрисида музокаралар олиб боради;
— касаба уюшма аъзолари ва меҳнат жамоаларида юксак ватанпарварлик, мустақиллик мафқураси, ўз Ватани билан фахрланиш туйғусини тарбиялаш бўйича тадбирлар ўтказиш, умумжаҳон қадриятларидан баҳраманд бўлиши учун меҳнаткашларни билим даражасини ошириш учун ўқув семинарларини ўтказади;
— тармоқда мавжуд кутубхона ва маданият муассасаларни фаолиятини кенгайтириш, уларда ходимлар ва уларни оила аъзолари учун ҳар ҳил тўгараклар ташкил этиш учун чоралар кўради;
— хотин-қизлар аҳволини яхшилаш, уларнинг жамиятидаги мавқеини ошириш, ижтимоий ва маданий ҳаётда фаол қатнашиш, билим олиш, камол топиш, ўқиш ва бошчилик қилиш, шаҳс эркинлиги ва дахлсизлиги, эркак билан тенг ҳуқуқлилик, оилани режалаштириш ва ҳ.қ. лар юзасидан ишларини амалга оширади;
— маданий ва спорт-соғломлаштириш муассасаларини талаб даражада ушлаб туриш учун корхоналар ўз маблағини ажратиш тўғрисида мажбуриятларини жамоа шартномаларига киритилишига эришади;
— маданият, жисмоний тарбия ва спорт ривожлантириш, маданий-маърифий, спорт-соғломлаштириш муассасаларининг тегишли моддий техник даражада бўлиш учун корхоналар ва касаба уюшмаси бюджетидан ажратмаларнинг мақсадли сарфланиши устидан назорат ўрнатади;
— тармоқ спартакиадалари барча худудларда ташкил қилинишига ва бунда имкон қадар кўпроқ ходимларни, айниқса аёллар ва ёшларни жисмоний тарбия ва спорт машғулортларига кенг жалб этилишига эришади;
— хўжалик органлари билан биргаликда ёзги соғломлаштириш оромгоҳлари, дам олиш масканлари ва бошқаларни сифатли тайёрлаш ва ўз вақтида очилиши чораларини кўради;
— ҳар йили кам таъминланган ва кўп болали оилалар аъзолари, Чернобил АЭСдаги фалокатни бартараф этиш иштироқчилари, байналминалчи жангчилар, ишлаётган меҳнат фаҳрийлари ва ногиронлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси олдида хизматлари бор шаҳсларнинг маълум миқдорини касаба уюшмалари санаторийларида бепул соғломлаштириш чораларини кўради;
— сиҳатгоҳлар ва дам олдириш масканларига йўлланмаларни тақсимлашда ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги ходимларига биринчи галда эътибор беради;
— ёз мавсумида болаларни болалар соғломлаштириш оромгоҳларида соғломлаштирилишини ташкил этишга қаратилган тизимли чора-тадбирларни амалга оширади.
- Касаба уюшмаси ишларини такомиллаштириш соҳасида
— Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг касаба уюшмаси ҳаракатидаги ходимларга меҳнат ва ижтимоий-иқтисодий кафолатларини сақлаб қолиш, уларни янада кенгайтиришда жипслаштирувчилик ролини қўллаб-қувватлайди;
— ўз мавқеларини мустаҳқамлаш, касаба уюшмасига берилган ҳуқуқларга мувофиқ, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга касаба уюшмаси аъзоларининг ишончини ошириш учун касаба уюшмаси фаолиятни такомиллаштиради;
— ташкилий интизомни кучайтиришда, сайланма органларни уларни сайлаган касаба уюшмаси аъзолари ва касаба уюшмаси юқори органлари олдида ҳисобот беришларида, касаба уюшмасининг барча бўғинларининг ўзаро жавобгарлигини оширишга эришади;
— фаолият юритаётган касаба уюшма ташкилотларини сақлаб қолишига ва мулкчилик шаклидан қатъий назар тармоқга қарашли корхоналарда янги бошланғич ташкилотлар тузишига эришади;
— касаба уюшмасининг барча бўғинларини ҳимоя қилиш вазифаларини бажаришларига доир аниқ мисолларни келтирилган ҳолда аҳборот-тушунтириш ишларини олиб бориш билан касаба уюшмасига аъзолик афзалликлари бўйича ишларни кучайтиришга эришади;
— касаба уюшмаси ташкилий тузилмасини такомиллаштиради, касаба уюшмаси Марказий Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси , вилоятлар ва Тошкент шаҳри касаба уюшмаси Кенгашлари ва касаба уюшмаси бошланғич ташкилотларининг ташкилий ишларини шакли ва усулларини умумлаштиради;
— ходимлар заҳирасини аёллар ва ёшларга алоҳида эътибор берган ҳолда билимли, ташкилотчилик қобилиятига эга мутаҳассисларидан яратади;
— касаба уюшмаси ходимлари ва фаолларини ўқитиш ва қайта тайёрлаш бўйича ташкилий ишларини изчил амалга оширади, ва касаба уюшмаси фаоллари билимлари доирасини ошириш учун ҳудудий йиғилиш-семинарларни ўтказиш амалиётини кенгайтиради;
— касаба уюшмаси фаолиятини барча йўналишлари бўйича услубий ва меъёрий хужжатлар, тавсия ва аҳборотномаларни ишлаб чиқади;
— мажлислар, йиғилишлар ва қурултой қарорларини Низом талабларига жавоб берилиши, уларни касаба уюшмаси ва унинг ташкилотлари муаммоларини ҳал этишда аҳамиятини ошириш ва қабул қилинган қарорларининг бажарилишини таъминлашга эришади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: