Барчамизга маълумки, шиддат билан ривожланаётган бугунги кун ҳар бир инсондан огоҳлик ва ҳушёрликни, атрофимизда бўлаётган ҳар бир ўзгаришларга фаол фуқролик позициясида туриб муносабат билдиришни талаб этмоқда.
Ўзгаришлар шуни кўрсатадики, жамият тараққиётида шундай салбий иллатлар борки, улар давлатнинг иқтисодий ўсишига ва ривожланишига, эркин фуқаролик жамиятининг шаклланишига жуда катта тўсиқ ҳисобланади.
Ана шундай иллатлардан бири – коррупциядир. Бу иллат жамиятда демократия ва ҳуқуқ устиворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларини бузулишига олиб келади, ҳаёт сифатини ёмонлаштиради ва одамлар ҳавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар пайдо бўлиши ва ривожланиши учун шароит яратиб беради.
Шундай иллатларни олдини олиш мақсадида мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми яратилди. Яъни, Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 3 январдаги “Кооррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонун 6 та боб, 34 та моддадан иборат бўлиб, унда Ўзбекистонда коррупциясига қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солган.
Ўтаётган ҳафтада Наманган вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси мажлислар залида вилоят Адлия бошқармаси, ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси, Ўзбекистон ННТ Миллий Ассосацияси вилоят ресурс маркази, вилоят давлат Солиқ қўмитаси, статистика бошқармаси, шунингдек касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ҳамкорлигида “Коррупциясига қарши курашишда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилликларининг ҳуқуқий онги ва касбий малакаларини ошириш ҳамда “Коррупцияга қарши курашишда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари вакилларининг ҳуқуқий онги ва касбий малакаларини ошириш ҳамда “Кооррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган семинар ташкил этилди.
Семинарда иштирокчилар томонидан ФЎЎБО, ННТларининг коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ижро этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришдаги фаол иштироки юзасидан тегишли таклифлар берилди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: