Жамоа шартномалари бажарилиши якунлари

Ўзбекистон  Республикаси автомобил йўллари Давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят худудий  бошқармаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан 2015-2017  йиллар  учун  тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда  бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда меҳнат жамоасидаги  61  нафар ходимлари иштирок этди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси автомобил йўллари Давлат қўмитаси Сурхондарё вилоят худудий бошқармаси бошланғич касаба уюшма ташкилоти томонидан  2015-2017 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши якунлари тўғрисидаги ҳамда мазкур жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномани тасдиқлаш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича Иш берувчи номидан Бошқарма бошлиғи ўринбосари Б.Туляев ҳамда Бошқарма касаба уюшма кўмитаси раиси Х.Холиёровларнинг ҳисоботлари, шунингдек жамоа шартномасининг 2017 йилда бажарилиши юзасидан текширув Далолатномаси ўқиб  эшиттирилди.

 Йиғилишда, бошқармада ходимларни ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимояси бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаоллигида иш берувчи билан ижтимоий ҳамкорликда амалга ошириш,  ходимларга меҳнат шароитларини янада яхшилаш, улар ўртасида спорт-соғломлаштириш ҳамда маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилишига алоҳида эътибор қаратилганлиги қайд этилди.

 

 

Print Friendly, PDF & Email