“Хотира турнири бўлиб ўтди

Тармок корхона ва  ташкилотлари ходимларини спортнинг оммавий турларига кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, турли касалликлардан спорт ва соғлом турмуш тарзи орқали муҳофаза қилиш, ҳамда 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан шу йилнинг 8-май куни “Боғи шамол”болалар оромгохида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят бирлашган  касаба уюшма қўмитаси тизимидаги касб-хунар коллежлари ўртасида спортнинг кичик футбол тури бўйича 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан тармоқ ишчи ходимлари ўртасида  “Хотира турнири” бўлиб ўтди. Мусобақада  тармоқ тизимидаги касб хунар коллежларида фаолият юритаётган ишчи-ходимларидан жамланган спорт жамоалари иштирок этдилар.

Тармоқ ишчи ходимларидан тузилган 8 жамоа ўзаро бахс  олиб бордилар. Ушбу тадбирни юқори савияда утказиш хамда унга тармок корхоналардаги касаба уюшма ташкилотлари фаол ёшларини кенг катлами жалб  қилинди .  Муросасиз ўтган ўйин  натижаларига кўра :

1-ўрин   Хўжаобод транспорт касб хунар коллежи жамоасига

2-ўрин Хўжаобод енгил саноат ва хизмат кўрсатиш касб хунар коллежи жамоасига

3-ўрин Андижон автомобил йўл қурилиш касб хунар коллежи жамоаларига насиб этди.

Ғолиб жамоалар  Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Андижон вилоят  бирлашган касаба уюшма қўмитаси Диплом ва қимматли совгалари билан тақдирланди.

 

Print Friendly, PDF & Email