Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида» ги ПҚ-3271-сон қарорида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, 2018 йил 24-25 май кунлари «Китобхонлик маданиятини юксалтириш буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир» шиори остида Термиз шаҳрининг Захириддин Мухаммад Бобур”истирохат боғида «Китоб байрами» тадбирлари ўтказилди.
Тадбирда барча вилоят, республика нашриётлари томонидан нашр этилган китоб маҳсулотлари кўргазмалари ташкил қилиниб, мушоиралар, адабий учрашувлар, шахмат ва шашка мусобақалари ҳам ташкил қилинди.
Таниқли санъаткорлар ва ёш истеъдод соҳиблари ва Вилоят қўғирчоқ театрининг ҳамда турли болалар санъат гуруҳларининг «Китобсеварларни қутлаймиз!» номли чиқишлари уюштирилди.
Сурхондарё вилоят бирлашган касаба уюшма қўмитаси тармоқ тизимидаги касаба уюшма фаоллари хам ташкил этилган «Китоб байрами»да бевосита иштирок этишиб, ноширларимиз томонидан чоп этилган янги китоблар билан танишиб, ўзлари ва фарзандлари учун турли китобларни харид қилдилар.
Китоб байрамидан кўзланган асосий мақсад — бу китобнинг жамиятимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги ўрнини янада ошириш, буюк аждодларимизнинг ёрқин хотирасини, замонамиз қаҳрамонлари тимсолини ҳаққоний ва халқчил акс эттирувчи адабиётлар салмоғини оширишда адиб ва ноширларни қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни интеллектуал ривожланган, жисмонан соғлом ва маънан баркамол қилиб вояга етказишда китобнинг ўрни ва аҳамиятини янада юксалтириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини оширишдан иборатдир.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: