Дам олиш масканида 100 нафар болалар соғломлаштирилади

Ҳа, болалик гаштини сураётган беғубор кичкинтойларга қараб ҳавасинг келади. Уларнинг келажакка умидлари кўзларини ёниб турганида ёрқин ҳам мисол бўла олади.Чунки, улар учун яратилаётган шарт-шароитлар, дам олиш давридаги оромгоҳлардаги қулайликни кўриб Ватанимиз равнақига кўз тегмасин дейсиз.

Мана, Транспорт, йул ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси бошланғич касаба уюшма ташкилотлари меҳнаткашларининг  100 нафар фарзандлари Наманган вилояти, Чуст тумани, Оғасарой қишлоғида жойлашган “Чуст Баркамол авлод” болалар дам олиш масканиларига дам олишлари учун юборилди. Сўлим масканнинг ҳавоси, болалар учун фаолият олиб бораган турли хил тўгараклар, қўйинки дам олиш кўнгилдагидек ўтишлари учун шароитлари яратилган.

-Бизга бундай шароитларни яратиб бераётган Президентимизга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз, — дейди дам олувчи Расулжон Ахмедов. Болаларни оромгоҳ тарбиячилари ширин сўзлари билан қарши олдилар. Қаерда имкониятлар чексиз бўлса, ўша жойда ошиқасиз. Болаларни ҳеч ким алдолмайди. Улар ўша даргоҳдан мамнун экан, ота-оналар ҳам уларга яратилган шароитлардан мамнун.

Келажагимиз авлодлари бундай имкониятларда улғайса, демак эртанги кунимиз эгалари Ватан равнақига сидқидилдан ҳиссаларини қўшишига умид катта.

Print Friendly, PDF & Email