Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2018 йилда ёшларга оид сиёсатининг амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури ижросини таъминлаш ҳамда ёшларни ҳар томонлама етук мутахассис бўлиб камол топишига бўлган интилишларини қўллаб-қувватлаш, иқтидорли ёш мутахассисларни аниқлаш, касбий маҳорати ва билим даражаларини ошириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик танловининг “Энг фаол ёш қурувчи” ва “Энг фаол ёш транспортчи” номинациялари бўйича беллашувнинг Республика босқичи касаба уюшмалари Федерациясининг ўқув марказида жорий йилнинг 27 июнь куни бўлиб ўтди.
Таъкидлаш керакки, шу кунгача танловнинг туман (шаҳар) ва ҳудудий босқичларида ўзлари фаолият юритаётган корхона, хизмат кўрсатиш шаҳобчалари, қурилиш ташкилотлари, касб-ҳунар коллежлари ва бошқалардаги юқори малакали устозлари томонидан тавсия этилган мингдан ортиқ ёшлар қатнашди. Кўрик танлов иштирокчилари қишлоқ ҳўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш, улардан фойдаланиш ва таъмирлаш, қурилиш-пардозлаш ишлари, умумий қурилиш устаси, биноларга ишлов бериш, автойўлларни ободонлаштириш, шаҳарсозлик ва транспортнинг серқирра йўналишлари каби кўплаб соҳаларда ўзлари эришган ютуқлар ва маҳоратини намойиш этдилар. Танловнинг 1-босқичи 20-30 апрель кунлари корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан тузилган ташкилий қўмита раҳбарлигида жойлардаги бошланғич ташкилотларда ўтказилди.
2-босқич 21-30 май кунлари Қарақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар босқичи тармоқлараро худудий ташкилий қўмита раҳбарлигида амалга оширилди ва ғолиблар кейинги бочқичга йўнатирилди.
Танловнинг 3-босқичи 20-30 июнь кунлари Республика тармоқ касаба уюшмалари миқёсида ташкил этилди.
Танловнинг ҳудудий босқичлари якунларига кўра 27 нафар ғолиблар жорий йилнинг 27 июнь куни ўтказиладиган Республика босқичида қурилиш ва транспорт йўналишларида иштирок этишди.
Мазкур танлов шуниси билан аҳамиятлики, энг қуйи бўғинларда ташкил этилган дастлабки босқичдан муваффақиятли ўтиб, чекка қишлоқ ва туманларда қурилиш ва транспорт йўналишида изланишлар олиб бораётган ёшлар аниқланиб, Республика босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.
Танлов шартлари ҳам ёшларнинг бугунги кун тадбиридан келиб чиққан холда ёш авлод камолоти, уларнинг самарали олишлари сифатини оширишга қаратилган услуб ва тажрибаларини синовдан ўтказди.
“Энг фаол ёш транспортчи” номинацияси бўйича 1-, 2-, 3- ғолиблари аниқланди.
1-ўрин Тоғаев Анвар Тошкент вилоят вакили, 2-ўрин Ўринбоев Анвар Самарқанд вилоят вакили
3-ўрин Абдуллаев Достон Фарғона вилоят вакили
“Энг фаол ёш қурувчи” номинацияси бўйича 1-, 2-, 3- ғолиблари аниқланди.
1-ўрин Содиқова Сеторабону Самарқанд вилоят вакили, 2-ўрин Мирносиров Азиз Тошкент шаҳар вакили
3-ўрин Бекмуродов Рустам Қорақалпоғистон Республикаси вакили.
Шунингдек, номинациялар бўйича йилнинг энг фаол ёш мутахассислар аниқланди. Ғолиблар Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фахрий ёрлиғи ва эсдалик совғалари билан тақландилар. Танлов доирасида аниқланган энг фаол ёш мутахассислар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан Ватанимизнинг 27 йиллиги олдидан ташкил этиладиган “Ёш мутахассислар” Республика форумида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритдилар.
Танлов энг фаол ёш мутахассислар яратаётган янгиликларни моддий ва маънавий қўллаб-қуввватлаш орқали улар ғоя ва ишланмаларини ҳаётга тадбиқ этиш, бунинг натижасида Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожини янада юксалтиришга хизмат қилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: