Меҳнаткашларнинг бўш вақтларини сермазмун ташкил этиш, улар ўртасида бадиий ҳаваскорликни ривожлантириш, юрт ободлиги ва фаровонлигини, истиқлолимизга шукроналик туйғуларини мадҳ этувчи иқтидорларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, ҳаваскор санъаткорларнинг ижодини кенг тарғиб этиш мақсадида Бухоро вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йил I-ярим йиллиги учун мўлжалланган иш режасига кўра жорий йилнинг 3 июл куни ҳаваскорлар ўртасида “Санъатим сенга, обод юртим!” ижодий кўрик-танлови ўтказилди.
Тармоқ касаба уюшмаси кўрик-танловда Бухоро йўлчилар ўқув марказида меҳнат қилаётган ходимлар инспектори Меҳри Рустамова иштирок этиб, анъанавий ижрочилик номинацияси бўйича 2-ўринни эгаллади ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: