Албатта, ташкилотда ишлаётган меҳнаткашлар касаба уюшмасига аъзо бўлсагина, у доимий ҳимоядадир. Чунки, инсонлар жамоа шартномасидаги имтиёзлардан доимий хабардор бўлиб, ҳаётида унумли фойдаланади.
Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитасининг долзарб вазифаси ҳам нодавалат секторида меҳнат қилаётган юртдошларимизни касаба уюшма имтиёзлари билан қамраб олишни изчил давом эттирмоқда.
Жорий йилнинг июл ойи давомида Наманган туманидаги «Одилжон кулолчилик» масъулияти чекланган жамиятини 25 нафар ишчи-ходимлар билан тармоқ касаба уюшма хизматига жалб этилди.
Жамият ходимлари ўзлари ихтиёри й равишда тадбирдан сўнг касаба уюшмасига аъзолика жалб этиш бўйича аризалари билан мурожаат этишди.
Ҳа, меҳнаткашларни ижтимиой-иқтисодий, ҳуқуқий ҳимояси бизнинг олдимизда турган вазифамиз экан, уларнинг манфаати доимий ҳимояда бўлади ва бу борадаги ишлар бардавом эттирилади.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: