Йўл хўжалиги соҳасининг ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан юксак аҳамиятга эга экани унинг муҳим хусусияти ҳисобланади. Иқтисодиётнинг умумий ривожи, аҳоли барча қатламларининг ҳаёт сифати айни шу тизимнинг самарали фаолият кўрсатишига боғлиқ.
Мамлакатимизда автомобиль йўллари тармоғи бўйича юзага келган ҳақиқий ҳолат ва ривожланиш даражаси йўл хўжалигининг барча йўналишларига доир аниқ ва самарали чора-тадбирларни ишлаб чиқишни, автомобиль йўлларини бошқаришда ҳамда иқтисодиёт ва аҳоли эҳтиёжларига мувофиқ республикамизда йўл тармоғи ҳолатини сифат жиҳатидан ўзгартиришга қаратилган қўшимча чоралар қабул қилиш, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши билан доимий алоқа ўрнатилди.
2018 йилнинг 6 — 26 август кунлари Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши котибияти қатор вазирликлар ҳамда Транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари Ҳалқаро бирлашмаси (МОП) билан ҳамкорликда ташкиллаштирилган Халқаро автосаёҳати (автопробег) Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон Республикалари худудларидан, яъни Москва – Казань – Уфа — Челябенск – Курган — Петропавловск – Кокшетау – Шучинск – Астана – Балхаш — Алмата – Каракўл – Чўлпон ота – Баликчи – Норин – Жалолобод – Ўш – Андижон – Тошкент – Самарқанд – Навоий – Бухоро шаҳарларидан ўтди.
2018 йилнинг 21-26 август кунлари Халқаро автосаёҳат (автопробег) Ўзбекистон Республикасининг Андижон, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро шаҳарларидан ўтиши муносабати билан мазкур тадбир иштирокчиларини ўзбек халқига хос илиқлик билан кутиб олинди.Мамлакатимизнинг пойтахти Тошкент, Андижон, Самарқанд, Навоий, Бухоро эътиборга сазовор тарихий обидалар билан бирга кундан-кунга мамлактимизнинг шаҳарлари хуснига замонавий тус киритаётган осмонўпар бино ва иншоаатлар билан танишди.
2018 йил 22 август куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг Ҳукуматлараро Йўлчилар Кенгаши котибиятининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Халқаро автосаёхат (автопробег)ни мазмун-моҳияти, асосий мақсади ҳақида мухокама этилди.Шу билан бир қаторда бу йўналишда фаол иштирок этган вазирлик, ташкилот, корхона раҳбарлари, Транспорт ва йўл хўжалиги ходимлари касаба уюшмалари Ҳалқаро бирлашмаси рахбарлари тантанали равишда Фахрий Ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: