Бепул йўлланмалар берилди

Транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан Норин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг 248-йўл бўлими ишчиси бўлиб фаолият олиб бораётган 1963 йил 16 ноябрда туғилган, кам таъминланган оила аъзоси, 2 нафар ногирон фарзандни тарбияловчи Насибахон Сотиволдиева, “Юнусбой” МЧЖ раҳбар бўлиб фаолият олиб бораётган 1952 йил 10 майда туғилган, ишлаётган пенсионер Мамадали Хужаматов, Уйчи саноат, транспорот касб-ҳунар коллежи устахона устаси бўлиб фаолият олиб бораётган 1958 йил 16 ноябрда туғилган ва нафақага чиқаётган Ғопиржон Зиятовлар номзодини бепул йўлланма бериш учун тавсия этди.

2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” давлат дастури ижроси бўйича Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2013 йил 26 январдаги “Санаторий ва дам олиш уйларига бериладиган имтиёзли йўлланмалардан фойдаланишга оид Йўриқномаларни тасдиқлаш тўғрисида”ги  9-24-сонли қарори асосида соғлигини тиклаш учун транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари Наманган вилоят ташкилотларининг Бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан бепул йўлланма ажратилди.

 

Print Friendly, PDF & Email