Жорий йилнинг 28 июн куни Тошкент вилояти бирлашган касаба уюшма қўмитаси томонидан “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танловининг вилоят босқичи ташкил этилди.
Ушбу босқичга жойларда яъни корхона, ташкилотларда ғолиб бўлган иштирокчилар етиб келишди.
Жумладан, “Йилнинг энг фаол ёш мутахассиси” кўрик-танлови “Ангрен логистика маркази” АЖ корхонасида 2016 йилнинг 10 июн куни бўлиб ўтди. Танловнинг “Энг фаол транспортчи” номинациясида 9 та номзод иштирок этди. Танлов якунлари бўйича “Ангрен логистика маркази” АЖ таркибидаги “Махсусюктранс” МЧЖ харакат хавфсизлиги бўлими мухандиси Улуғбек Нурмахаматович Исматуллаев биринчи ўринни, Асқаров Мухаммадали Ахмадалиевич иккинчи ўринни, Бабаханов Шерзодхон Абдуллаевич учинчи ўринни қўлга киритиб танловнинг 2-босқичига йўлланма олган эдилар.
Вилоят босқичида турли корхона ва ташкилотлардан 20 га яқин иштирокчилар иштирок этиб, умумий натижаларга кўра “Ангрен логистика маркази” АЖ таркибидаги “Махсусюктранс” МЧЖ харакат хавфсизлиги бўлими мухандиси Улуғбек Нурмахаматович Исматуллаев ғолиб деб топилди ва тармоқ касаба уюшмаси Република Кенгаши томонидан ўтказиладиган босқичга йўлланма олди.
Сообщить об опечатке
Текст, который будет отправлен нашим редакторам: